Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 16:33

ҚАШҚАДАРЁ – "Бугунги Ғузор: кўзбўямачилик, саботаж ва ибтидоий ҳаёт тарзи"


ҒУЗОР. "Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан мурожаат йўллаяпман. Ўзбекистонда шу кунда бўлаётган ислоҳотларнинг Ғузор туманига заррача фойдаси тегмади. Раҳбарларимиз кўзбўямачилик ва саботаждан нарига ўтмаяпти. Президентимиз Қашқадарёга келганида ҳам Ғузор тумани аҳолисини қийнаётган муаммолар кўтарилмади, ҳар доимгидек ҳаммаси зўр қабилида иш тутилди. Ҳатто Президентни алдаш учун йўл четидаги бўш ерлар иссиқхонага ўхшатилиб, целлофан билан ўраб чиқилди. Давлатимиз раҳбари машинасини тўхтатиб, сохта иссиқхоналарни кўрганида эди, бари бошқача бўларди.

Раҳбарларимиз кўзбўямачилик, ёлғон-яшиқни йиғиштириб, аҳоли ҳолидан хабар олса бўлмайдими! Совуқ қиш кунларида газ ва электрсиз, худди ибтидоий жамоа тузумидаги каби ҳаёт кечиришга мажбурмиз. Қўлбола печка ёқамиз, бойўғли каби фонарнинг ғира-шира ёруғида ўтирамиз. Чироқни ҳар куни 20 мартадан ўчирганидан одамларнинг асаби тамом бўлган. На телевизор кўра оламиз, на исина оламиз. Тинкамиз қуриди, хорижликларга XXI аср одамлари шундай ҳаёт кечираяпти, десангиз икки дунёда ишонмайди".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG