Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:35

САМАРҚАНД – “9 қаватли уйимиз лифти 10 йилдан бери ишламайди”


САМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Сўғдиёна кўчаси 70-уйдан ёзмоқдамиз. Тўққиз қаватли уйнинг 2-подъездида яшаймиз. Лифтимиз 10 йилдан бери ишламайди. Уй қурилганига 30 йилдан ошган бўлса, лифт 4-5 йил давомида ҳам мунтазам ишламаган. Қариялар, ҳомиладор ва ёш болали аёлларимиз қийналиб кетди. Айниқса, кексаларимиз лифт ишламагани сабаби ойлаб уйдан чиқмайди. Бу масалада ширкат, маҳалла, ҳокимиятга кўп марта мурожаат қилганмиз.

Самарқанд шаҳрида совуқ сув соатбай берилади, иссиқ сув ва иситиш тизимини гапирмаса ҳам бўлади! Шунчасига сабр қилиб яшаб келяпмиз. Инсоф қилиб ҳеч бўлмаса лифтимизни янгилаб беришсин”.

(Бу хабар Озодликка 4 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG