Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 11:00

ТОШКЕНТ – “Кўп қаватли уйимизнинг лифти 2 ойдан бери ишламайди”


УЧТЕПА. “Тошкент шаҳри Учтепа тумани 23-мавзе 57-уйдан ёзмоқдамиз. Кўп қаватли уйимизнинг лифти 2 ойдан бери ишламайди, подъезд таъмирталаб аҳволда. Болалар майдончаси аянчли ҳолатда. Бунинг устига, уйнинг 1-қавати хусусий клиника ва ички ишлар пунктига берилгани оқибатида, болалар ўйнашига жой деярли қолмади. Уй атрофида ҳатто чиқинди ташлаш қутиси йўқ.

Бу борада президент виртуал кабулхонасига мурожат қилдик. Учтепа тумани ҳокимияти берган жавоб хатида вазиятни ўрганиш учун вакил келгани айтилган. Ҳолбуки, 56 та хонадондан бирор киши вакил келганини кўрмаган. Яна уй фалон йилда таъмирланади, деб ваъда берилган. Наҳотки, халқ мурожаати президент порталигача борса ҳам ҳал қилинмаса? Ёки тепада ўтирганлар мурожаатларни ўқимаяптими?”

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG