Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Тадбиркорман, хоҳлаганимни қиламан", деб пулимни қайтармаяпти

"Озодлик хабарининг ортидан ''Vodiy avto savdo lizing'' МЧЖнинг Фарғона, Андижон, Наманган филиаллари очилди. Июль ойидан бери ёпиқ турган бино 22 октябрдан тӯлиқ ишламоқда. Лекин нима фойда? Пулни бермаяпти.

Ушбу фирманинг раҳбари Б. Баҳодиров билан боғлансак, у сӯкиниб смс ёзди. Муомаласи жуда ёмон. “Тадбиркорман, хоҳлаганимни қиламан”, деб юрибди.

Юқори турувчи органларга айтмоқчиман, вақт кетмоқда, ушбу фирибгар яна нечта одамларни алдайди? Тезда чӯра кӯришнинг вақти келди".

Таҳририят: Озодлик мухбири ''Vodiy avto savdo lizing'' МЧЖнинг раҳбари Б. Баҳодиров билан телефон орқалик боғланди. "Мижознинг айтишича, унга хизмат ҳам кўрсатилмаган, пули ҳам қайтарилмаган, шу вазият юзасидан нима дея оласиз", деган саволга фирма раҳбари "Ўзбекистон банкларида кредитлар ва GM Ўзбекистон томонидан шартномалар берилиши тўхтатилгани" ҳақида гапирди. Шундан сўнг телефон ўчиб қолди ва кейинги қўнғироқларга фирма раҳбари жавоб бермади.

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG