Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2019, Тошкент вақти: 08:51

СУРХОНДАРЁ – “Онам ва ногирон фарзандларим пенсиясини йиғиб тўлов қилдим, аммо, 9 ойки, машинадан дарак йўқ” 


ТЕРМИЗ. “Мен – Рашид Шералиев, Сурхондарё вилоят, Термиз туман, Cолиобод МЙФдан ёзмоқдаман. 2018 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳри Сергели туманида рўйхатдан ўтган “Умид авто лизинг” МЧЖга “Лада Веста” машинаси учун автолизингга тўлов қилдим, Машина Россиядан 10-15 кунда келади дейишди. Аммо, мана 9 ой ўтди ҳамки, машинадан ҳам, пулдан ҳам дарак йўқ. Пулимни талаб қилсам, “ўзингизга минус бўлади” дея таҳдид қилишмоқда. Порталга, прокуратурага мурожаат қилдим, “кутинг” дейишмоқда.

Қора меҳнат билан – ғишт қуйиб сотиб, онам ва ногирон фарзандларим пенсияларини йиғиб, емай-ичмай, машинага тўлов қилгандик. Қачонгача камбағални туянинг устида ҳам ит қопади?!”

(Бу хабар Озодликка 22 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG