Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2018, Тошкент вақти: 20:14

"Бизнинг мадрасамизда диктатор сиёсат юритилмоқда. Ҳаттоки компьютерларга ҳам рухсат бермаяпти"


"Бизнинг мадрасамизда компьютерларга ҳам рухсат йўқ"

"Мен Андижондаги "Саййид Муҳйиддин махдум" мадрасасида ўқийдиган 2-курс талабасинининг акасиман. Сизларга укам айтган дардли сўзларини ёзмоқдаман:

"Бизда ҳали ҳамон компьютерларга рухсат берилмаяпти. Ҳаттоки планшет, телефонларга ҳам рухсат бермаяпти. Дарсдан кейин ҳам талабалар янгиликлардан хабардор бўлиш учун телефонидан интернетга киришга ҳаққи йўқ. Бизни зуғум остида ушашмоқда. Бизда бир мудир ўринбосаримиз мансабини суистеъмол қилиб, ғирт диктатор сиёсат юритмоқда. Жадвални хоҳлаган пайт ўзгартиради, домлаю-талабалар сарсон юради, ҳали биринчи семестр тугамасидан 10-15 марта алмаштирдиёв. Талабаларни ўта қаттиқ режим остида ушлайди, хоҳлаганини уриб, сўкиб жазолайди. Дарс пайтида ҳожатхонага дарс ўтаётган домладан сўраб чиқсак, йўлда турволиб, рухсат бермай, қайтариб киргизворади. Нимамиш талабалар дарс пайтида ҳожатхонага чиқишга ҳаққи йўқ эмиш, нима талаба одаммасми?! Ўзининг эҳтиёжини қондиришга ҳаққи йўқми? Шунчалик хўрлаш шартмикин?

Ваҳоланки, меҳмон келадиган бўлса, дарс пайтида ҳамма талабани ишлатгани олиб чиқиб, ўзига келганда, хоҳлаганини қилади. Менимча СНБнинг одами бу, чунки фақат талабаларга эмас, балки домлаларга ҳам кун бермайди. Бемалол қонунга қарши чиқади. Мудир ҳам унга бўйсунади, сабаби мудирнинг ўрнига имзо ҳам қўйиб юбораверади. Мудир бу ерда қўғирчоқ, холос. Агар убу нарсадан шикоят қилсангиз, сиз билан қасдлашиб, ўқишизга қўймайди. Овқатнинг мазаси йўқ, хоналар совуқ, ҳаммом ишламайди, талабаларнинг кўпи касал, даволаниш учун рухсат бермайди.

Дарсдан кейин мадрасадан ташқарига чиқишга ҳам алоҳида рухсат сўрашиз керак, бўлмаса бечора талаба балогардон бўлади. Ҳар йили декабрь ойи келганда, талабалар қийналмаслиги, кечикмаслиги учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қошидаги ўқишларда дарснинг бошланиш вақти 8дан 8:30га кўчирилади. Бизда ҳам шундай эди, лекин ҳозир бу ишга йўл қўйишмади, талабаларни дардини қандай ҳам билишсин!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG