Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 03:37

ТОШКЕНТ – “Маҳалла раҳбарлари вазифасини виждонан бажармаяпти”


ЧИНОЗ. “Тошкент вилояти Чиноз тумани Йўлтушган жамоа хўжалигидан ёзмоқдаман. Маҳалла раҳбарларидан норозимиз, чунки улар ўз вазифасини виждонан бажармаяпти. Маҳалла раҳбарлари ҳар бир хонадонга кириб, хабар олиш керак-ку! Лекин уларни топиб бўлмайди. Доим борсак, маҳалла идорасида фақат котиб ўтирган бўлади. Раҳбарлар эса ўз ишлари билан банд. Ҳатто қўнғироқ қилсак, жавоб бермайди.

Маҳалламизда уйида ошхона очиб, спиртли ичимлик сотадиганлар бор. У ерда ўтириб маст бўлиб қолган ёш-яланг кўча-кўйда уруш-жанжал қилиб юради. Аммо бу ҳолатдан маҳалла раҳбарлари ҳам, нозирлари ҳам кўз юмади”.

(Бу хабар Озодликка 8 сентябрь куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG