Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:45

CАМАРҚАНД – “Фойда кетидан қувлаётган шахслар маҳалланинг аза маросимлари ўтадиган жойида ҳам уй қурмоқчи”


CАМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Абу Бакр Розий кўчасидан ёзмоқдамиз. Икки йилдан буён болалар майдончасини сақлаб қолиш учун курашиб келамиз. Аммо маҳаллий раҳбарлар қуруқ ваъда билан қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдирмоқда. Икки йил аввал “Оққан Дарё Шамоли” деб аталган қурувчи фирма ҳали қарор чиқмасдан болалар майдончаси ўрнида уй қуришга киришди, пойдевор учун чуқур қазиди.Аммо биз бунга ҳақли равишда қарши чиқдик. Ахир, бу ерда болаларимиз ўйнар эди, тўй, жаноза маросимлари ўтар эди. Фойда кетидан қувлаётган шахслар эса ҳатто шу ерда ҳам уй қурмоқчи!

Икки йилки, чуқур очиқ ҳолда турибди. Бу ерга неча-неча болалар тушиб жароҳатланди. Чуқурни ёпиб, болалар майдончасини тиклаш учун ўлим рўй бериши шартмикан?!”

(Бу хабар Озодликка 26 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG