ҚУВА. “Мен – Саодат Тўрақулова, Фарғона вилояти Қува тумани Ғалаба МФЙдаги уй-жой мулкдорлари ширкати раисиман. Мен раҳбарлик қилаётган уйлар ҳар томондан тўсиб қўйилди, гўё қамалда қолганмиз. Бир тадбиркор сув йўлимизни тўсди, оқибатда сувлар ташқарига чиқмай, ҳожатхона олдида тўпланиб қолади. Кўп қаватли уйни чойхона ҳам тўсиб қўйган. Оқибатда уйлар ичи захлаб кетган. Энди эса орқа томонимизда дўкон қурилмоқда. Ҳудуд “Обод маҳалла” дастурига киритилди, аммо уйларимизнинг олд томони бузилган ҳолича қолди. Ушбу масалаларни ҳал этишда мутасадди идоралардан ёрдам сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 14 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|