ФАРҒОНА. “Фарғона шаҳри Усмон Носир кўчаси 1-уйдан ёзмоқдамиз. Кўп қаватли уйда 40 та хонадон истиқомат қилади, ҳар бир оилада ёш болалар бор. Аммо, афсуски, болаларимиз ўйнаши учун майдон йўқ. Бу масалада шаҳар ҳокимлиги, президент қабулхонасига мурожаат қилдик, лекин натижа йўқ. Ширкат ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Ўтган йили ўз кучимиз билан болалар майдонини барпо қилгани ҳаракат бошлаган эдиr. Лекин уйимиз олдидаги бўш бинони сотиб олган тадбиркор газ ва электр тармоғини ўтказиш мақсадида текислаб қўйилган майдонни кавлатиб, борини ҳам йўққа чиқарди. Иши битгач, ерни текислаб қўйишга ҳам ярамади. Болалар – келажагимиз дейишга устамиз, лекин уларга шароит яратиб беришга келганда...
Мутасаддилардан амалий ёрдам кутиб қоламиз”.
(Бу хабар Озодликка 28 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|