Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:14

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – "Ўқитувчию шифокорлар ўрнига банкирлар мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда"


ТЎРТКЎЛ. "Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳридан ёзмоқдаман. Банк ходимиман. Ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб этиш тақиқлангач, биз – банкирлар балога қолдик. Маҳаллий ҳокимиятнинг топшириғи билан уйма-уй юриб, ноқонуний қурилган иморатлар ва аҳолининг яшаш тарзини ўрганиб чиқмоқдамиз. Фермерларга эса, аччиқ қалампир экиш бўйича шартномалар қилдирмоқдамиз. Шўр ва зах ерларда қалампир етиштириш имконсизлиги маълум. Аммо шуни кўра-била туриб, виждонимизга қарши бориб, фермерларни бунга мажбурламоқдамиз.

Ўқитувчи ва шифокорларни ҳимоя қилган раҳбарият биз – банкирларни ҳам ҳимоя қилсин. Ҳамма ўз вазифасини бажариши керак!"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG