Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 23:51

НАВОИЙ – "Зарафшонда бюджет ташкилотлари ходимлари энди балконда товуқ боқади!"


ЗАРАФШОН. "Навоий вилояти Зарафшон шаҳридан мактуб йўлламоқдамиз. Шаҳар ҳокими бюджет ташкилоти ишчи-ходимларига темир-терсак ва товуқ учун ёппасига ўлпон солди. Ўқитувчи ва шифокорлар, банк-молия, солиқ идораси ходимлари, боғча ва меҳрибонлик уйлари тарбиячиларининг ҳар биридан товуқ учун 66 минг, темир-терсак учун 110 минг сўмдан йиғилмоқда. Ходимлар товуқ сотиб олиб, балконда боқиши керак экан! Қайсидир раҳбарга тегишли товуқ фермага мажбуран пул ўтказишяпти.Топшириқни бажармаганлар эса қаттиқ қистовга олиниб, ишдан бўшатилмоқда. Масалан, товуқ режасини бажармагани учун 1-мактаб директори Шавкат Содиқов маҳаллий ҳокимият раҳбарлари босими билан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбур бўлди. Бу – одамларнинг устидан кулиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини очиқдан-очиқ поймол этиш-ку! Қолаверса, бу давлатимиз сиёсатига ҳам зид!

Ўзи шундоқ ҳам бюджет ташкилотлари ўлпонлардан зада бўлган. Зарафшон шаҳрида деярли 50 фоиз ишчи-ходим ижара яшайди. Ойлик 500-600 минг сўм. Коммунал тўловлардан ташқари ҳар ойда темир-терсак, болалар спорти, Кўрлар жамияти, Қизил ярим ой жамияти ва бошқаларга деб пул йиғишади. Санасак охири йўқ. Камтарона маошимизни рўзғорга сарфлайликми ё ўлпонларга – бошимиз қотиб қолди.

Президентимизга мурожаат қилмоқчимиз. Мазлум бюджет ташкилотлари ишчи-ходимларига ёрдам беринг! Майли, маошимизни оширманг, лекин ноқонуний йиғимларга чек қўйинг! Ҳамма нарсага балогардон бюджет ташкилоти ходимларини таҳқирлардан қутқаринг!"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG