Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:29

НАМАНГАН – “Ўқитувчиларга байрам ва дам олиш кунлари тунги навбатчилик учун қўшимча ҳақ берилмаяпти”


УЧҚЎРҒОН. “Наманган вилояти Учқўрғон туман олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатидан ёзмоқдамиз. Бизда эшик олдида навбатчилик йил-ўн икки ой 24 соатлик ташкил қилинган. Кундузи аёл ходимлар, тунда эса эркак ўқитувчи ва тарбиячилар навбатчиликда туради. Қонунчиликка кўра¸ тунда ёки байрам ва дам олиш кунларида навбатчиликда турган ва ишлаган ходимга иш ҳақи ёзилиши керак. Аммо ҳозирга қадар бирорта ходимга ҳақ ёзилмаган. Ҳақини талаб қилганларни ишдан бўшатишади.

Аслида, навбатчиликнинг умуман кераги йўқ. Мактабда қоровул бор, ахир. Бундан ташқари, ўқувчиларга қарайдиган иккитадан тунги энага бор. Навбатчи ухламай постда ўтириши керак. Ўқитувчи боёқиш эртаси куни тонгдан яна дарсга кириши керак. Ухламай чиққан ўқитувчи қандай дарс беради?!”

(Бу хабар Озодликка 11 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG