АНДИЖОН. “Андижон вилоят адлия бошқармаси тизимидан ёзмоқдамиз. Бошқарма бошлиғи президент сиёсатига зид равишда адлия ходимларини якшанба кунлари ҳам ишлатмоқда. Қолаверса, ходимлар Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келган куни, иш вақтида бошқарма маъмурий биноси олдидаги гулхоналарни тозалашга мажбурланди. Вилоятда ишлаб келаётган нотариуслар ва ота-онаси вафот этган, оиласида ягона боқувчи бўлган нотариал идора котиблари арзимаган камчиликлар учун огоҳлантирилмасдан ишдан бўшатилмоқда, Аммо кунлаб ишга келмасдан бошқарма бошлиғи хизматида юрган ходимлар мунтазам рағбарлантирилади. Шу адолатданми?
Вазиримиз Руслан Давлетовдан ушбу ҳолат бўйича текширув ўтказиб, адолатли қарор қабул қилишини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 11 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|