ИЗБОСКАН. “Андижон вилоят, Избоскан туманидан ёзмоқдамиз. 11 июль кеч соат 19:45 да туман ҳокимиятида ижтимоий соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлди. Туман ҳокими Серобиддин Исмоиловнинг буйруғи билан мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, мактаб директорлари ҳамда қишлоқ врачлик пункти шифокорлари маҳалла ва кўчаларга бириктирилди. Энди улар уйма-уй юриб, аҳолига чироқ ва газ нархи ошгани юзасидан тарғибот ўтказиши керак. Маҳаллий ҳокимлар қачонгача ижтимоий соҳа вакилларидан текин мардикор сифатида фойдаланади?!”
(Бу хабар Озодликка 12 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|
Шарҳларни кўринг (1)
Бошқа шарҳлар