Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2019, Тошкент вақти: 05:59

ФАРҒОНА – “Кекса қоровул ва фаррошлар мактаб деворини тиклашга сафарбар қилинди”


БАҒДОД. “Фарғона вилояти Бағдод туманидан ёзмоқдаман. Яқин қариндошим 37-умумий ўрта таълим мактабида ишлайди. Мактаб бу йил капитал таъмир дастурига киритилган экан. Аммо мактабни ўраб турган девор дастурга киритилмаган экан. Мактаб директори буйруғи билан девор ҳеч қандай хат-ҳужжатсиз бузилди. Ғиштини эса икки домла бўлишиб олди, қолгани 250 сўмдан сотилди. Деворни ўрашга келганда эса¸ мактаб қоровуллари ва фаррошлари мажбуран ишлатилмоқда. Пойдевор цементини қуйиш учун икки ёлланма ишчи олиб келиниб, кунига 70 минг сўмдан тўлаб ишлатилмоқда. Мактаб қоровулларига эса қачон шу иш тугаса, 50 минг сўмдан беришаркан. Қани адолат? Нега қоровул ва фаррошлар мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда? Ахир, у қоровул ва фаррошларнинг ёши катта, бундай оғир меҳнат уларни касал қилиши мумкин”.

(Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG