Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 01:04

ҚАШҚАДАРЁ – “Фарзандларимиз олисдаги мактабга таксида қатнашга мажбур бўлмоқда”


МУБОРАК. “Қашқадарё вилояти Муборак тумани Янги Қорақум массивидан мактуб йўлламоқдамиз. Биз – МГҚИЗ ва “Муборакнефтгаз” МЧЖ ишчи-ходимлари, 2014-2016 йилларда қурилган, халқ томонидан “Президент уйлари” деб аталадиган намунали турар-жойларда яшаймиз. Аслида уйларимизни намунали деб бўлмайди. Янги маҳалламиз учун мактаб қурилмаган. Ҳар бир оиладан 2-3 нафар бола таксида 6-7 километр узоқликда жойлашган шаҳар мактабига қатнайди.

Қурилиш лойиҳаси ҳам кўплаб камчиликлар билан бажарилган. Ичимлик суви учун тўловни ойма-ой тўлаб келамиз. Аммо сув муаммо. Бундан ташқари, ҳовлиларга ўтқазилган экин ва дарахтларни суғоришга қийналмоқдамиз.

Ишхонамизда ҳам меҳнатга яраша рағбат йўқ. “Муборакнефтгаз” МЧЖ ва МГҚИЗда кечани кеча, кундузни кундуз демай, ёз жазирамаси, қиш қаҳратонида меҳнат қиламиз. Аммо ойлигимиз кам. Биз ойлик маошимиз ҳисобидан ҳам рўзғор тебратяпмиз, ҳам уй учун кредит тўлаб келмоқдамиз. Мутасадди раҳбарлардан маҳалламиз учун мактаб қуриш ва ойлик маошимизни оширишда ёрдам сўраб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 10 ноябрь куни юборилган. Бу маълумот аввалги хабарлари тасдиқланган ST даракчиси томонидан юборилди. ST даракчи ўз гапларини асослаш учун мурожаатига фото ва ҳужжат илова қилган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG