Линклар

Ўқувчи камбағал бўлса¸ ўқишга қабул қилинмайдими?


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Ўқувчи камбағал бўлса ўқишга қабул қилинмайдими?

"Мен Бухоро шаҳрида яшайман. Уч нафар фарзандим бор. Энг ёш фарзандимни бошланғич таълим мактабига бериш мақсадида Бухоро шаҳридаги 30- мактабга мурожаат қилдим. Яхши ва қаттиққўл ўқитувчи суриштирдим. Менга бир ўқитувчини тавсия қилишди. Телефон рақамини беришди.

Мен ўқитувчига телефон қилиб, "боламни синфингизга бермоқчи эдим", деб айтдим. У менга "Қаерда ишлайсиз? Мен фақат сараланган болаларни оламан бир-биридан уялмаслиги учун, ўзига тўқ болалар бўлиши керак", деб жавоб берди. "Мен тушунмадим, болам шўхлиги учун қаттиққўл", деб сизни тавсия килишди деганимда, у менга ҳозир йўқлигини ва ўрнига ёрдамчиси болаларни тайёрлаётганини айтди.

Болам бир ҳафта мактабга борди. Бизда "нулевой", деб аталади. Болаларни сентябргача тайёрлашади. Душанба куни катта ўғлим укасини мактабга обориб қўйди. Болам кайтиб келганидан сўнг бошқа бормаслигини менга айтди. "Нима сабаб?", деб сўрасам, у менга "ўқитувчига ёқмадим", деб жавоб қайтарди. Ўқитувчи ундан "отанг қаерда ишлайди?", деб сўрабди. Ўғлим ҳайдовчи бўлиб ишлашимни айтса, ўқитувчи "сен камбағал экансан ва тилинг ҳам дудуқ", деб ҳамманинг кўзида камситибди ва дарсдан чиқариб юборибди".

Озодлик мухбири мактуб муаллифи билан боғланди. Қуйида уни тингланг:

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Юқоридаги хабар Озодлик радиосига фото ёки видеосиз юборилган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG