Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"60-йилларда қурилган бу мактаб қачон таъмирланади?"

"Андижон вилоят, Андижон тумани Қўнжи ҚФЙ Терактаги маҳалласидаги 22-ўрта мактабнинг суратларини сизга юбормоқдаман. Ёзишимдан мақсад, Андижон шаҳридан атиги 1,5 километр узоқликда жойлашган, 60-йилларда қурилган бу мактабнинг ҳолати оғир!

Мактаб ҳар йили ўқитувчилар ва ўқувчилардан йиғилган пуллар ҳисобидан ремонт қилинади! Ҳокимиятга бир неча йилдан бери шикоят қилинса-да¸ натижа йўқ. Ҳатто президент порталига ёзишди. Ҳокимиятдан қанақадир одамлар келиб, "бу мактаб дастурда йўқ, таъмирлаб беришимиз мумкин, лекин янги мактабни қуришга ҳозир маблағ йўқ", деб, кетишибди.

Бу мактабнинг ҳатто спорт зали ҳам йўқ. Стадиони қўй боқишдан бошқасига ярамайди. Спорт майдончаси ўта ачинарли аҳволда. Мактабни бузиб юбориш керак, таъмирлаш эмас!

Хавфсизлик даражаси мутлақо ноль. Бу ҳудуднинг ўзига тўқ оилалари ўз болаларини шаҳар мактабларига бераяпти. Менинг болаларим шаҳарда ўқийди. Лекин болаларини шаҳарга ўқишга юборишга имкони йўқ маҳалладаги оилаларга ачинаман".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG