Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 05:44

БАҒДОД - "2007 йили таъмирланган мактабимиз яна яроқсиз"


"Ozodlik" радиоси сайти таҳририятига

Фарғона вилоят, Бағдод туман,

Конизар қишлоғида яшовчи фуқаро

Обидов Хаёт Адҳамжоновичдан

И Л Т И М О С Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь кунги Олий Мажлисга мурожаатномасини тинглар эканман, унинг «Жорий йилда янги таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилди. 12 та умумтаълим мактаби янгидан барпо этилди, 320 таси реконструкция қилинди, 152 та мактаб капитал таъмирланди» деб айтган пайтларида Фарғона вилоят, Бағдод тумани Конизар МФЙда жойлашган, ўзим таълим олган, 3- умумтаълим мактаби беиҳтиёр кўз олдимга келди. Ушбу мактаб ҳам юқорида Президентимиз тилга олган сонлар ичида бўлиши мумкин эди. Айни пайтда ушбу мактабнинг ҳозирги ҳолати ҳавас қиларли даражада эмас, жудаям ачинарли ҳолатдадир.

2006-2007 ўқув йилларда мен 11 синфда ўқир эдим. Ўшанда мактабдаги барча ўқувчилар қишлоқдаги мактабгача таълим муассасаси биносига кўчириб ўтказилиб, мактаб биносида таъмирлаш ишлари бошланганда, барчамиз хурсанд бўлган эдик. 2 йилга чўзилган таъмирлаш ишлари биз кутган натижани бермади. Таъмирлаш ишлари тўлалигича амалга оширилмади. Хусусан, мактаб ошхонаси, спорт зали, фаоллар зали ҳамда бир қанча хоналар умуман таъмирланмади. Ҳозирги пайтга қадар ушбу хоналар бутунлай яроқсиз холатга келиб улгурди. Наҳотки Фарғона вилоят халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиши бўлими ҳам, Бағдод туман бўлими ҳам мактабнинг бундай холатга тушишига бутунлайин бефарқлар?! Ҳозирда мактабда ўқувчиларнинг қишки мавсумда жисмоний тарбия дарслари ўтишлари, турли хилдаги спорт мусобақалари уюштиршлари ҳамда жамоавий спорт ўйинлари билан шуғулланишлари учун умуман имконият мавжуд эмас.

Ўқувчиларнинг турли тадбирлар, байрамлар, кечалар ҳамда оммавий учрашувлар уюштиришлари мўлжалланган фаоллар зали эса бутунлайин яроқсиз ва хавфли ҳолатда бўлганлиги боис барча оммавий тадбирлар мактаб ховлисида ёки синфхоналарида ўтказилишга мажбур бўлинмоқда. Авваллари барча қулайликларга эга бўлган, кенг ва ёруғ мактаб ошхонаси бўлса йиллар мобайнида ишламасдан ҳозирда қаровсиз ва яроқсиз холатда. Айни пайтда мактаб ўқувчиларининг республикамиз ёшларига яратилаётган имкониятлардан фойдаланишларида, ўз устида ишлашлари, ижод ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишларида қийинчиликлар туғилмоқда. Шунингдек халқнинг мулки бўлган ушбу масканнинг ҳозирги аҳволи мактабда таълим олаётган ўқувчилар ота-оналарининг ҳеч бирини қониқтирмайди. Уларнинг барчаси ўз фарзандларини чиройли, ёруғ, иссиқ ва албатта хавфсиз таълим муассасаларида тахсил олишларини истайдилар".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG