Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 03:27

ЖИЗЗАХ – “Халқ таълими вазири эътиборга: 1300 ўринли мактабда 3300 бола ўқимоқда”


ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳридан ёзмоқдамиз. 19-мактабнинг эски мактаблардан фарқи йўқ. 1300 ўринли мактабда 3300 дан ортиқ бола ўқийди. Бу йил 16 та 1-синф очилди. Битта синфга 28 тадан 54 тагача ўқувчи қабул қилинган. 3-сменада дарс 35 дақиқа экани инобатга олинса, ўқитувчининг ўқувчилар билан ишлашга умуман имкони йўқ экани маълум бўлади. Айрим гуруҳларнинг синфхонаси ҳам йўқ. Гоҳида дарсларни ҳам ўтмай жавоб бериш юборишади.Баъзи синфларда парталар жуда эскирган. Узр-ку, бутун бошли мактабга биттагина ҳожатхона...

Шунча ўқувчиси кўп мактабда стадион ҳам, спорт зали ҳам йўқ. Шу сабаб жисмоний тарбия дарси бўлмайди. Мактаб ташқарисидаги йўл ҳам ҳамиша тирбанд. Ота-оналар машиналардан қўрқиб, фарзандларини бемалол мактабга юборолмайди.

Ёш, ташаббускор, чет элда ўқиган йигит Халқ таълим вазири этиб тайинланди. Вазир ачинарли аҳволдаги мактабимизга ҳам эътибор қаратишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 28 октябрь куни юборилган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG