Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:31

АНДИЖОН – “Давлат дастурига кирган мактаб қўл учида таъмирланди”


МАРҲАМАТ. “Андижон вилояти Марҳамат тумани 32-мактабдан ёзмоқдамиз. Мактабимизга президент бошлаган ислоҳотлар эпкини етиб келгани йўқ. “Обод қишлоқ” давлат дастурига кирган мактаб тўлиқ таъмирланиши керак эди. Бироқ таъмир ишлари қўл учида бажарилди, холос. Қоида бўйича таъмирга тушган бинонинг томи ва поли алмаштирилиши керак. Аммо 32-мактабнинг поли алебастр билан текисланиб, устига сурпдан қоплама қилинди ва бўяб қўйилди, холос. Латта жонивор оёқ остида эзилиб титилиб кетган. Синфхоналарни эса чанг қопламоқда. Ўқувчиларнинг ўпкаси заҳарли алебастр билан тўлиб бўлди. Таъмир пайтида мактабдан чиққан шифер ва ёғочлар ҳам сотилган. Лекин улардан келган фойда қаёққа кетгани номаълум. Мактабга келаётган кўмир ва ўтин йўлнинг у юзидаги иссиқхонага сарфланмоқда. Шу боис синфхоналар совуқ.

2012 йилдан буён ўқитувчиларга маош варақаси (ведомость) кўрсатилмади. Бунинг устига, кўпдан бери мукофот пули ҳам берилмайди. Ноқонуний йиғимлар эса ойига 200 минг сўмгача бормоқда.

Айтишларича, жорий йил март ойида президентимиз Марҳамат туманига келар экан. 32-мактаб эса айнан президент кириб келадиган Асака–Марҳамат йўли бўйида жойлашган. Ажабмас, мутасаддилар президент ташрифидан аввал мактаб муаммоларини ҳал қилиб берса!”

(Бу хабар Озодликка 27 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG