Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 08:20

ТОШКЕНТ – “Мактабгача таълим вазири жисмоний тарбия йўриқчиларининг арзига қулоқ солмаяпти”


ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида жисмоний тарбия йўриқчиси-педагог бўлиб ишлайман. Мактабгача таълим вазирлиги мамлакат президентининг соҳага доир қарорларини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, жисмоний тарбия йўриқчиларининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этмоқда. Президент қарори билан 2018 йил 1 мартдан барча МТМда фаолият юритаётган педагог ва ўқитувчиларнинг ойлик маоши 30 фоизга оширилди. Ҳатто болалар билан бевосита ишламайдиган тарбиячи ёрдамчиларининг ҳам маоши кўтарилди. 2018 йил 1 сентбрдан олий маълумотли педагог ва ўқитувчиларнинг ойлик маоши яна 30 фоизга оширилди. Аммо ҳар икки сафар боғчаларда фаолият юритаётган жисмоний тарбия йўриқчиларининг маоши оширилмади.

Ушбу масалада Мактабгача таълим вазирлигига бир йилдан бери мурожаат қилиб келамиз, лекин тайинли жавоб берилмаяпти. Вазир Агриппина Шин ҳам жисмоний тарбия йўриқчиларининг арзига қулоқ солмаяпти.

Улар жисмоний тарбия йўриқчиси педагог ҳисобланмайди, деб даъво қилмоқда. Ҳолбуки, жисмоний тарбия йўриқчилари ҳам машғулотлар олиб боради, соғлом болаларни вояга етказишга ҳисса қўшади.

Мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия йўриқчи-педагогларининг меҳнат таътили борасида ҳам камчиликка йўл қўйилган. Меҳнат таътилимиз педагог ҳисобланмайдиган тарбиячи ёрдамчиси, ошпаз, ҳамшира, омбор мудири каби ходимлар каторида 24 иш куни қилиб белгиланган. Аслида эса жисмоний тарбия йўриқчиларининг таътили бошқа педагоглар қатори 36 иш куни қилиб белгиланиши керак. Бу борада 1998 йилда қабул қилинган қарор аллақачон ўзгартирилиши лозим.

2019 йилда жисмоний тарбия йўриқчиларининг ойлигини атиги 15 фоизга оширишмоқчи. Ваҳоланки, ойлик маошимиз 2018 йилдаёқ 30 фоиздан 2 маротаба ошиши керак эди.

Давлат боғчаларида ишлаётган қанча олий маълумотли мутахассислар хусусий боғча-мактабларга ўтиб кетди. Ҳақиқат қарор топишига ишонмай қўйдик. Мактабгача таълим вазирлиги эса бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қилиш ўрнига, “шикоят қилманглар” дея босим ўтказмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 4 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG