Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:08

БУХОРО – “Мактаб мулки президент қарорига зид равишда тадбиркорга бериб юборилди”


ОЛОТ. “Бухоро вилояти Олот туманидан хат йўлламоқдаман. 1976 йилда қурилган 1-сонли мактабда ҳозирда 550 нафар ўқувчи таҳсил олади. Келгуси йилда ўқувчилар сони 600 нафарга етади. Ҳозирданоқ синфхоналар етишмасдан ўқувчилар икки сменада таҳсил олмоқда. Мактабнинг на маънавият хонаси, на ўқитувчилар хонаси, на фаоллар зали ва на меҳнат хонаси мавжуд. Билишимизча, мутасаддилар 1-сонли мактабга тегишли бино ва ерни бошқа бир тадбиркорга, аниқроғи¸ Олот тумани ҳокимининг жиянига бериб юборган. Бу ёқда эса ўқувчилар сарсон бўлмоқда.

Президент қарорига кўра, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларининг ер участкалари ҳамда кўчмас мулкини Халқ талими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади. Аммо 1-сонли мактаб биноси ва ери президент қарорига зид равишда талон-тарож қилинди. Бу – бир пайтлар туманнинг энг олди ўрта таълим маскани эди, ҳозир эса кичкинагина мактабчага айланиб қолди...”

(Бу хабар Озодликка 15 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG