Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2020, Тошкент вақти: 18:03

АНДИЖОН – “Мактаб директори ўринбосари рўмол ўраган қизимни кўпчилик олдида изза қилди”


АНДИЖОН. “Андижон вилояти Жалақудуқ туманидан ёзмоқдаман. Қизим 31-мактабда ўқийди. Мактабда 9май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлаётганди. ЧКБТ фани ўқитувчиси менинг қизимни ҳам ҳарбий сафда юрадиган ўқувчилар гуруҳига олганди. Хуллас, улар ҳарбий сафда юриб ўтишлари керак эди. Аммо маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари М. Ш. “рўмолингни еч, бўлмаса сафдан чиқиб дарсга бор” дея кўпчилик олдида қизимни изза қилди, унга руҳий тазйиқ ўтказди. Ўзбекистонга рўмол ўраганлар сиғмай қолдикми? Қаерда яшайлик бўлмаса?!”

(Бу хабар Озодликка 4 май куни келган.)​

P.S. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддаси 5-бандида ëзилишича¸ “Ўзбекисон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди”.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (4)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG