Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:55

CАМАРҚАНД – “Мактабларда оммавий сувчечак тарқалди, масъуллар вазиятни яширмоқда”


ПАХТАЧИ. “Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Куйибок”, “Хумор” ва “Пўлатчи” ҚФЙлар ҳудудларида сувчечак эпидемияси тарқалди. Айрим мактабларда бошланғич синфларда камида 50 фоиз ўқувчи сувчечак юқтирган ва юқтирмоқда. 27-мактабда ўқийдиган 4 фарзандим бирин-кетин сувчечак юқтириб келди. Ҳар бири камида 10 кун мактабга боролмади. Сувчечак гриппдан ҳам юқумлироқ экан. Боланинг бутун баданига тошма тошиб, 4-5 кун мобайнида иситмаси тушмас экан.

Ҳеч бўлмаса сувчечак эпидемияси тарқалган мактаблар ўқувчилари эмланса бўлмайдими? Ё бунинг учун давлат бюджетида маблағ йўқми?”

(Озодликка 9 май куни келган бу иддаога муносабат билдирган 27-мактаб директори Камол Саъдинов мактабда ўқиётган бир оиланинг 4 фарзанди сувчечак билан касал бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, бир неча ой олдин ҳам 1-2 одам касал бўлганини маълум қилди. Бироқ ёппасига эпидемия тарқалганини рад этди.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG