Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2020, Тошкент вақти: 13:46

ФАРҒОНА – “Жаноб Шерматов, бизнинг мактабларни ҳам таъмирлаб беринг!”


ЎЗБЕКИСТОН тумани. “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Дўнгсарой қишлоғидан ёзмоқдаман. Бизнинг қишлоқда иккита мактаб бор, аммо иккови ҳам талабга жавоб бермайди. Улардан бири 39-сонли ўрта мактаб. Масалан, спорт зали йўқ, ўқувчилар тупроқ ерда ўйнайди. Қишлоқликлар кўп мурожаат қилди, аммо фойдаси бўлмади. Тепадан одам келади деса, мактаб раҳбари ўқувчиларга “мактабимиз яхши, ҳамма нарса етарли дейсанлар” деб қўрқитади. Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов мактаблар муаммосини ҳал қилишга жиддий бел боғлаган деб эшитдик. Вазир бизнинг мактабларга ҳам эътибор қаратсин”.

(Бу хабар Озодликка 23 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG