Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:24

ФАРҒОНА – “ST даракчисига туман ХТБ мудири жавоб берди”


“Сиздан Телеграм”да Фарғона вилоят, Ўзбекистон туман, Дўнгсарой қишлоғидан йўлланган мактуб чоп этилган эди. Мактуб муаллифи қишлоқдаги икки мактаб талабга жавоб бермаслигини баён қилиб, бу борада Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовдан ёрдам сўраган эди. Ўзбекистон туман халқ таълими бўлимидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Озодлик” радиосининг “@sizdantelegram” рукнида 2019 йил 23 май куни берилган “Жаноб Шерматов, бизнинг мактабларни ҳам таъмирлаб беринг!” номли мақола туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур мақолада туманда иккита мактаб борлиги, аммо иккови ҳам талабга жавоб бермаслиги баён этилган. Лекин ўрганиш жараёнида келтирилган важлар ўз тасдиғини топмади.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Дўнгсарой қишлоғида жойлашган 39-умумий ўрта таълим мактабининг асосий ўқув биноси 1991 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, бино 160 ўринли. Инвестиция дастурига асосан 2008 йилда капитал таъмирланган. Мактабнинг филиал биноси 1961 йилда қурилган бўлиб, 80 ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда мактаб асосий биносида 310 нафар, филиал биносида эса 82 нафар ўқувчи таҳсил олади. Мактаб асосий ўқув биносининг сақланиш ҳолати яхши.

Хабарномада кўрсатилган фотолавҳа мактаб филиали биносининг иккинчи қисми бўлиб, ундан ҳозирги кунда ўқув биноси сифатида фойдаланилмайди, бино маънан эскирганлиги сабабли уни бузиш режалаштирилган ва тегишли ташкилотларга сўров хати юборилган. 2020 йил Инвестиция дастурига Ўзбекистон тумани Дўнгсарой қишлоғида жойлашган 39-умумий ўрта таълим мактабининг асосий ўқув биноси учун қўшимча 216 ўринли ҳамда спорт зал биноларини қуриш таклифи киритилган. Шунингдек, мактабнинг ўқувчилар ўқиётган асосий ва филиал биносини ҳозирги кўриниш фотолавҳаси илова қилинади.

Н.Нишонова,

Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими мудири”.

(Бу хабар Озодликка 22 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG