Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:16

САМАРҚАНД – "Мактабнинг иккинчи қавати "Ёшлар Иттифоқи" ва "Каттақўрғон ҳақиқати"га бериб юборилди"


ПАЙШАНБА. “Самарқанд вилояти Пайшанба шаҳридан ёзмоқдамиз. Бир муддат аввал мактабимиз биносини Ёшлар иттифоқи эгаллаб олгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мурожаатимиз ST’да чиққач, мактаб пештоқидаги “Ёшлар иттифоқи” ёзуви олинди. Янги ўқув йилида болаларимиз ўз синф хоналарида сифатли билим олишларига умид қила бошлаган эдик. Бугун бинонинг ичига кириб кўрдик. Ёшлар иттифоқининг ёнига яна "Каттақўрғон ҳақиқати" таҳририятига ҳам хона ажратилибди. Қиска қилиб айтганда, бинонинг 2-қавати бутунлай эгаллаб олинибди. Туман халк таълими бўлимининг эътиборсизлиги туфайли 4-мактабда таҳсил оладиган ўқувчи фарзандларимиз овора-ю саргардон бўлишмоқда.... Энди бу масалани ҳал қилиш учун Халк таълими вазири Шерзод Шерматовдан амалий ердам беришини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 17 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG