Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:06

НАМАНГАН – “Боғча биноси қайтариб берилсин”


ТЎРАҚЎРҒОН. “Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғидан ёзмоқдамиз. Суратда кўриб турганингиз 52-мактаб биноси аввал боғчага қарашли эди. Маҳаллада мактаб йўқлиги сабаб¸ 15 йилча олдин боғчанинг иккинчи қавати мактабга берилди. Кейинроқ биринчи қаватни ҳам мактаб олиб қўйди. Асли болалар боғчаси учун қурилган бино ҳозир тўлиқ мактаб ихтиёрида. Хоналар мактаб учун мос келмайди, шароитлар йўқ. 300 ўринга мўлжалланган мактабда 1400 дан ортиқ бола ўқийди. Мактаб учун 300 ўринли янги бино қурилмоқда. Лекин у битса ҳам болалар сиғмайди. Маҳалла аҳлига боғча жуда ҳам зарур. Боғча биносини қайтариб беришсин”

(Бу хабар Озодликка 3 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG