Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:29

ТОШКЕНТ – “141-ўрта мактаб ёпилиб, юзлаб ўқувчи кўчада қолиши мумкин”


ШАЙХОНТОҲУР. “Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани 141-ўрта мактабдан ёзмоқдамиз. Болалар сони кам бўлгани сабаб мактаб биносининг тепа қаватлари пулли мактабга берилган эди. Энди эса пулли мактаб болалар сони кўпайиб, 141-ўрта мактабни бутунлай тортиб олаяпти. Ўрта мактаб ўқувчиларини эса ҳар хил мактабларга бўлиб юборишмоқчи. Ҳудудга яқин бошқа мактаблар тўлиб бўлган, бошқа бола олмаяпти.

Хўш, пулли мактабда ўқитишга қурби етмайдиган ота-оналар нима қилсин? Халқ таълим вазири Шерзод Шерматовнинг қабулхонасига қўнғироқ қилсак, “бу масалани биз ҳал қилмаймиз, шаҳар Таълим бошқармасига мурожаат қилинглар” дейишди. Шаҳар бошқармаси ҳам, туман бошқармаси ҳам дардимизга қулоқ солмаяпти.

141-ўрта мактаб сақлаб қолиниши керак. Акс ҳолда, 300 нафардан зиёд бола кўчада қолади”.

(Бу хабар Озодликка 9 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG