Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:55

ҚАШҚАДАРЁ – “Чияли болалари хароб ҳовлида ташкил қилинган қўлбола мактабда ўқимоқда”


ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чияли қишлоғидан ёзмоқдамиз. Чиялида 200 чоғли мактаб ёшидаги бола бор, аммо бутун бошли қишлоқда росмона мактаб йўқ!

Суратда кўриб турганингиз – 99-мактаб филиали. Ҳайрон бўлманг, бу чиндан ҳам мактаб биноси, аниқроғи, маҳаллий хонадонлардан бири. Ушбу қўлбола мактабга 60 га яқин бола қатнайди (ўқийди дейишга тилимиз бормади). Катта ёшдаги ўқувчилар эса 5-6 км масофадаги бошқа мактабларга боради.

Филиалда иссиқлик тизими ҳам, электр ҳам йўқ. Бундай аҳволда замон талабига мос билим олиш ҳақида гапириш мумкинми?! Бу борада мутасадди идораларга кўп марта мурожаат қилдик. Фақат ваъда беришади. Туман халқ таълими бўлими раҳбарияти эса вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиш ўрнига муаммоларни ёритган мактаб директорларини ишдан олмоқда.

Чироқчидаги 20 дан ортиқ филиал мана шундай хароб аҳволда. 400 минг аҳоли яшайдиган туман ўрта таълим тизимига республика миқёсида эътибор қаратиш лозим. Қўлбола таълим масканига қатнаётган Чияли фарзандлари учун эса 240 ўринли мактаб қуриб бериш керак”.

(Бу хабар Озодликка 22 сентябрь куни келган.)

Озодликдан: Мактаби йўқлигидан шикоят қилаётган чиялиликлар ҳар йили жуда катта пул сарфлаб сайллар ўтказади, Тошкентдан таниқли артистларни таклиф қилади.

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG