Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:26

ТОШКЕНТ – “Ўзбекнефтегаз”даги бюрократлар cабаб ойликлар кечикмоқда”


ТОШКЕНТ. “Ўзбекнефтегаз” компанияси ғазначилик бўлими одамларни сарсон қилмоқда. Масалан,“Ўзнефтмаҳсулот” дан бирор ташкилотга пул ўтказмоқчисиз. Бу жараён 10-15 кунга чўзилади. 20 варақ ҳужжат сўрашади. Ҳужжатларни электрон юборсангиз олишмайди. XXI асрда почта орқали ҳужжат жўнатиш керак! Шунда ҳам пул бергилари келмаса, “Акт сверки”ни янгилаб келинг, дейишади. Ҳужжат кўрилгунча 15 кун ўтиб кетган ва акт муддати ҳам ўтган бўлади-да.

Пуллар вақтида ўтмагани сабаб бухгалтерлар жарима тўламоқда. Ходимларнинг маоши эса 15-санагача кечикмоқда. Бюрократлар дастидан шунча одам сарсон бўлмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 12 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG