Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:58

БУХОРО – “Нефть-газ корхонаси ишчилари: маош паст, энди Россияга кетсак керак!”


ГАЗЛИ. “Бухоро вилоятидаги Газли нефть-газ қазиб чиқариш корхонасида ишлаймиз. Ойликларимиз 5-6 йилдан бери оширилмади. 13-ойликни бериш тўхтатилди. Май ойи маоши 1,1 миллион сўм атрофида чиқди. Бу пулни рўзғорга етказиб бўладими? Бу пулни коммунал хизматларга тўлайликми ё бола-чақанинг қорнини тўйғазайликми?

Яна ўлганнинг устига тепган дегандек, туман коэффициенти, зарар учун тўловлар қирқиб ташланди.

Очиғи, ҳамкасблар билан маслаҳат қилиб, ишни ташлаб Россияга кетсакмикан¸ деб ўйлаб турибмиз. Биз чўлларда жазирамада ишлаймиз. Кондиционерли салқин хоналарда ўтирган раҳбарларимизга эса бизнинг аҳволимиз қизиқ эмас. Хўш, дардимизни кимга айтайлик?!”

(Бу хабар Озодликка 23 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG