Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 16:57

СУРХОНДАРЁ – “Ангор туманида юк машиналари хизмати монополия қилиб олинган”


АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги “Ангор келажаги” савдо мажмуасидаги тадбиркорлар номидан мактуб йўлламоқмиз. Яқинда бозордаги дўконлар қайта қурилди. Лекин бозор маъмурияти томонидан дўконларга жуда қиммат – ойига 990 минг сўмдан ижара пули белгилади. Аслида, дўконларнинг аксари бойларга тегишли. Биз – савдогарлар эса дўкон эгаларига ҳам ижара пули тўлашимиз керак. Шу тариқа ойлик ижара пули уч миллион сўмгача боряпти.

Бозор ҳудудида умуман тартиб йўқ. Одамлар бозорнинг дуч келган жойида ёймачилик қилиб ўтирибди. Бу эса арава ёки бошқа техникаларнинг ҳаракатланишида ноқулайлик туғдирмоқда.

Яна бир жиддий муаммо: Ангорга товарни юк машиналарда етказиб бериш хизмати монополия қилиб олинган. Бозор нархида Тошкентдан Ангорга “Камаз” ёлласангиз, юкингизни 2 миллион сўмга етказиб беради. Аммо туманимиздаги бир неча тадбиркор юк етказишни монополия қилиб олиб, савдогарлардан 10-12 миллион сўмдан ундирмокда. Вилоят монополия бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралардан бозордаги монополияга барҳам бериш ва ижара пулини камайтиришда ёрдам сўраб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 ноябрь куни юборилган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG