Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:42

АНДИЖОН – "Онкологиядан чиққан ўлик кўчадан олиб келинган таксида олиб кетилди"


АНДИЖОН. "Бугун онкология диспансерида фожиа рўй берди. Пешоб чиқаролмай қолган бемор йигитнинг операция пайти жони узилди. Бечора ҳали уйланмаган бўз йигит экан. Тартиб бўйича вафот этган бемор жасади шифохона хизмат машинасида марҳумнинг яқинларига етказиб берилиши керак. Аммо майит кўчадан олиб келинган кира машинада олиб кетилди. Маълум бўлишича, барча хизмат машиналари Қўрғонтепа туманидаги ободонлаштириш ишларига жалб этилган экан. Бу ҳолни кўрган одамлар "Сизларда инсоф борми? Боласи ўлган ота-онани шунчалик ҳам хор қиласизларми?! Cизларни Президентга ёзиш керак!" дея шифокорларга ўз норозилигини билдирди.

Шифокор эса "Президентга хоҳласангиз 10 марта, 100 марта ёзинглар! Яқинда Президент вилоятимизга келади. Хизмат машиналари шунга тайёргарлик учун жалб этилган", деди. Андижонда тиббий хизмат тизимини жиддий ислоҳ қилмаса бўлмайди. Шифокорлар малакасини тафтиш қилиш керак. Қолаверса, шифохоналарнинг хизмат машиналарини ободонлаштириш ишларига жалб қилишни тўхтатиш керак".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG