Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 05:55

ҚАШҚАДАРЁ – "Профилактика инспекторлари: Бизга аталган машиналарни пулдорлар илиб кетмоқда"


ҚАШҚАДАРЁ. "Қашқадарё вилоятидаги профилактика инспектори номидан ёзмоқдаман. Президентимиз топшириғига кўра, ички ишлари ходимлари, хусусан, профилактика инспекторларига имтиёзли равишда кредит асосида "Матиз" автомобиллари бериш белгиланган. Аммо Қашқадарё вилоятида машина олишни бизнесга айлантириб юборишди.

Биз "Асакабанк"ка машинанинг бошланғич 25 фоизлик тўловини қилганмиз ва бир йилдан бери иш ҳақимиздан кредит тўлаб келмоқдамиз. Аммо ҳалигача машинадан дарак йўқ. Шунча пайтдан бери тўлаган пулимизни қайтариб олишни ҳам, тўловни давом эттиришни ҳам билмай қолдик. Бу ёқда "Матиз" ишлаб чиқариш тўхтатилди деган хабарлар чиқди. Хўш, биз энди пулимизга куйиб қолаверамизми?

Билишимизча, ИИБ масъул ходимлари автосалонлар билан тил бириктириб, профилактика инспекторларига деб, аслида эса бошқа пулдорларга машиналарни олиб бермоқда. Хуллас, эскидан қолган мақолни сал ўзгартириб айтсак, ҳолвани ҲООБ (ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими) раҳбарлари, калтакни эса профилактика инспекторлари емоқда!

Ушбу ҳолатни жиддий ўрганиб, ҳуқуқбузарлик ва коррупция ҳолатига чек қўйишларини талаб қиламиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG