Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:36

НАВОИЙ – "Маҳалла масжиди қурилган ерни тадбиркор эгаллаб олган"


НАВОИЙ. "Навоий вилоят, Хатирчи туман, Янгирабод маҳалласи аҳли 1993-1994 йилларда ҳашар йўли билан масжид қурган эди. Айрим сабабларга кўра, масжидга ҳужжат қилинмай қолган ва бу ер бир тадбиркорга бериб юборилган.

Салкам 700 хўжаликка эга маҳалланинг на биноси, на масжиди, на милиция участкаси бор. Маҳалла аҳли айни шу ерни масжид ва участка нозири хонасига айлантирмоқчи эди. Лекин тадбиркор иш ўрни яратаман, деб ерни бермаяпти. Маҳаллага бу тадбиркорнинг бирор фойдаси тегмаган, боз устига, маҳалламизда энди масжид ҳам бўлмайди".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG