Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:24

НАВОИЙ – "Масжид дейилган ҳужра ўрнида ишлаб чиқариш цехи қураяпман! "


НАВОИЙ. "Навоий вилояти Хатирчи тумани Янгирабод маҳалласидан ёзмоқдаман. Яқинда "Сиздан Телеграм" рукнида "Маҳалла масжиди қурилган ерни тадбиркор эгаллаб олган" деб номланган мактуб эълон қилинган эди. Ўша тадбиркор мен бўламан. Озодлик ўқувчилари маҳалламиз аҳлининг фикри билан танишди. Холислик нуқтаи назаридан иккинчи томон – каминанинг ҳам мулоҳазаларига қулоқ берсангиз. Мактубим бироз чўзилиб кетса, аввалдан узр сўрайман.

Маҳалла масжиди деб аталаётган жой аслида пахта омбори эди. Кейинчалик одамлар омборни намоз ўқийдиган жойга айлантиришган. Лекин у ер масжид эмас, бир ҳужра деб аталса тўғрироқ бўларди. Қисқаси, неча йиллар қаровсиз ётган ерни биз ишлаб чиқариш қилиш мақсадида туман ҳокимлиги рухсати билан олиб ободонлаштирдик. Энди эса у ер одамларга кўзига чиройли кўриниб қолди.

Бинони икки йилдан бери қурмоқдаман. Шу йил ишга туширмоқчиман.

Режаларим катта. Биринчи қаватда хўжалик моллари ва озиқ-овқат дўкони, гўзаллик салони ва сартарошхона, шунингдек, новвойхона очмоқчиман. Юқорида қаватда эса макарон цехи, пайпоқ ва кийим-кечак ишлаб чиқариш цехлари жойлашади. Қолаверса, чиқинди баклажкадан синтепон ишлаб чиқариш ва аҳолига арзон кўрпа-ёстиқ етказиш беришни ҳам режалаштирганмиз. Айтганча, бир ҳафта олдин макарон ишлаб чиқариш ускуналари етиб келди.

Мақсадим – маҳалламиз болаларини иш билан таъминлаш. Маҳалламизда бирорта корхона йўқ. Ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, одамларга ҳам яхши эмасми? Мўлжалимга кўра, 25 та иш ўрни яратилади. Агар айтганларимни амалга оширишни уддалай олмасам, майли, ерни маҳаллага биноси билан топширишга тайёрман.

Масжид масаласида икки оғиз изоҳ. Аслида, маҳалламиздан туман масжидигача бор-йўғи 800 метр чиқади. Лекин маҳалла аҳли ҳудудимизда ҳам масжид бўлсин, деган фикрда қатъий экан, жой топишсин, янги масжиднинг пойдеворини ўзим қилиб бераман. Қолган ишларда ҳам қараб турмаймиз. Маҳалла аҳли тор ҳужрада эмас, замонавий масжидда ибодат қилсин.

Масжид масаласида ёзилган мактубда мени маҳаллага бирор фойдаси тегмаган тадбиркор деб таърифлашган эди. Ўзим 26 ёшда бўлсам, маҳаллага қандай фойдам тегсин? Кўпчиликка нафим тегсин, дея мана энди ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG