Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2020, Тошкент вақти: 16:38

ҚАШҚАДАРЁ – “Масжид очилишини талаб қилган маҳалладошларга “ваҳҳобий” деб туҳмат қилишди”


КОСОН. “Қашқадарё вилояти Косон тумани Тулга қишлоғидан ёзмоқдамиз. 1994 йили маҳалла аҳли ҳашар йўли билан масжид қурган эди. Аммо масжидни очишга рухсат беришмади, халқ мулки саналган масжид ва 16 сотих ер майдонини ҳарбий пенсияга чиққан бир шахсга бериб юборишди.

Биз маҳалла масжиди очишга рухсат беришларини сўраб жуда кўп идораларга мурожаат қилдик. Маҳалла раиси эса эл-юртга қайишиш ўрнига, масжид очилишини талаб қилган маҳалладошларни диний-экстремистик оқим аъзолари деб милицияга ёзиб берди. Маҳалла раиси жанжалкаш ва муштумзўр экани ҳақида ёзмай қўяқолайлик – тегишли идоралар текширув чоғида ўзи аниқлаб олар.

Масжидни ўзлаштириб олган шахс халқ томонидан қурилган гумбаз ва хоналарни ўпириб ташлади. Ўз ҳаққини талаб қилган одамлар эса “ваҳҳобий” деган туҳмат ва маломатга қолди. Масжид маҳалла аҳлига қайтарилсин! Ўз ҳақини талаб қилган маҳалладошларга туҳмат қилганлар жазолансин!”

(Бу хабар Озодликка 12 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG