Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 23:37

ЯШНОБОД. "Уйимиз олдида болалар майдончаси бор, ўз маблағимизга қурганмиз. Яшнобод туман ҳокимлиги ана шу 0,14 гектар ерни маҳаллий тадбиркорга магазин ва офислар мажмуаси қуриши учун ажратиб берди. Маҳалламиздаги ягона болалар майдончаси бузиладиган бўлиб турибди. Биргина биз яшайдиган 70-уйда 12 ёшгача бўлган 46 нафар бола бор. Атрофдаги уйларни ҳам хомчўт қилсангиз, майдонча юзлаб болаларнинг севимли маскани эканига ишонч ҳосил қиласиз. Қисқаси, маҳалла аҳли майдонча бузилишига қарши,аммо раҳбарлар кўпчилик фикри билан ҳисоблашмаяпти. Президент порталига ёзгандик, аризамизни яна ўша туман ҳокимлигига йўллашибди. Қизиқ, маҳаллани ободонлаштириш бинойидек ишлабтурган болалар майдончасини бузиш ҳисобига амалга ошириладими?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG