Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:12

СУРХОНДАРЁ – “Ободонлаштириш ходимлари: ҳоким бизни таниш-билишларининг уйида ноқонуний ишлатмоқда”


ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ободонлаштириш корхонаси ишчилари номидан мактуб йўлламоқдамиз. Ойлик маошимиз 500 минг сўм. Эрталабдан кечгача чанг ютиб ишлаймиз. Бу ҳам етмагандай шаҳар ҳокимининг таниш-билиш, ошна-оғайнилариникида уй бузиш, ғишт ортиш, қурилиш атрофини тозалаш ва бошқа оғир ишларни қиламиз. Иш соатимиз белгиланмаган. Суткасига 15 соат ишласак ҳам ўша 500 минг сўмни оламиз. Ойлигимиз йўлкирага етмайди. Ободонлаштириш ишчилари шаҳарни ободонлаштириши керакми ёки ҳокимнинг шахсий топшириқларини бажариши керакми?! Меҳнат вазирлиги бизнинг ваколатимиз, иш соатимиз ва ойлик маошимиз юзасидан расмий тушунтириб берсин”.

(Бу хабар Озодликка 22 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG