Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 18:09

CУРХОНДАРЁ – "Жаноб бош вазир қаердасиз, ўқувчилар металлом ва макулатура йиғишга мажбурланмоқда!"


CУРХОНДАРЁ. "Cурхондарё вилояти Ангор туманида ўқитувчи ва ўқувчилар металлом ва макулатура йиғишга мажбурланмоқда. Бундан ота-оналарнинг фиғони фалакка чиқмоқда. Буни ким буюрди, деб сўрасак, туман халқ таълими бўлими, дейишди. Вилоят халқ таълимига арз қилсак, бундан хабаримиз йўқ, дейишмоқда.Нима, вилоят буйруқ бермаса, туман ўзича ўқитувчи ва ўқувчиларни металлом, макулатура йиғишга мажбурлайдими?.. Ахборот сайтларида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов энди ўқитувчи-ўқувчилар металлом, макулатура йиғишга мажбурланмайди, деганини ўқигандим. Қаердайсиз, жаноб бош вазир, Ангордаги ўқитувчи ва ўқувчилар ҳолидан бир хабар олиб қўйинг!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG