Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 12:24

ТЕРМИЗ – "Мажбурий ижро бюросининг бедодлигига ким чора кўради?"


ТЕРМИЗ. "Термиз шаҳри мажбурий ижро бюроси ходимлари уйимизга келиб газни узиб кетишди. Ҳужжатлар жойида, қарзимиз йўқ, ҳисоблагич муҳри бузилмаган. Фақат газ чизмаси йўқ экан. Жарима қоғозига "Газдан ноқонуний фойдаланган" деб ёзиб қўйишибди. Аслида, улар газни ноқонуний узиб кетишди. Ҳатто гувоҳномаларини ҳам кўрсатишмади. Мана, тўрт кунки, совуқда газсиз ўтирибмиз. 1-гуруҳ ногирони, 80 ёшли бобом борлар. Айниқса, совуқда у кишига қийин бўляпти. Нега МИБ ходимлари қонунга риоя қилмайди? "Биз янги ташкил қилинган бюромиз, бизга катта ваколатлар берилган", деб ўзларидан кетиб қолишган. Бюро устидан назорат қиладиган бирор ташкилот, ноқонуний ҳаракатларига, бедодлигига чора кўрадиган раҳбарият борми ўзи?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG