Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:48

ТОШКЕНТ – “МИБ электрга 29,7 млн сўм тўламасангиз, жиноий иш очамиз деб қўрқитмоқда”


ЯККАСАРОЙ. “Мен – А.Охунов, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Дамариқ кўчаси 43-уйдан мактуб йўлламоқдаман. Хонадонимдаги электр ҳисоблагич давлат рўйхатидан ўтмагани сабаб МИБ электр энергияси учун 29 млн 729 минг 750 сўм қарз чиқариб берди. Гап шундаки, қарзни аниқлашда хонадонимдаги барча электр қурилмалари ишласа-ишламаса электр истеъмол қилди деб ҳисобланган. Масалан, биргина микротўлқинли печ учун 6 млн 480 минг сўм қарз ҳисобланган.

МИБ суриштирувчилари кунора менга, онамга ва укамга 29,7 миллион сўмни тўламасангиз жиноий иш очамиз, деб таҳдид қилмоқда.

Ҳисоблагич бўйича 7 млн сўмдан сал ошиқ қарзим бор экан. Мавжуд реал қарзни 0,1 фоиз пеняси билан тўлай десам кўнишмаяпти. Мен эса улар ҳаводан олиб ҳисоблаган қарзни реал ҳаётга тўғри келмайди деб биламан. Бир ойдан бери ўғлим тутқаноқ касаллигидан даволанмоқда. Шунга қарамай чироқни ўчириб кетишган. Бизга нисбатан адолат қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 16 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG