Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:44

"ИИБчилар куч ишлатиб, соғлиғимизга жиддий зарар етказди" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"ИИБчилар куч ишлатиб, соғлиғимизга жиддий зарар етказди"

"Мен Кармана тумани Арғун МФЙда яшовчи Нуруллаев Қобил Муҳиддинович. Президентга мурожаат қилмоқчиман.

Муҳтарам президент, мен юқоридаги манзилда туғилиб ўсганман ва оила аъзоларим (3 нафар фарзандларим ва кекса отам Нуриллаев Муҳиддин) билан 7 сотих ҳовли участкасида 2015 йилгача яшаб келдик. 2015 йилда янги йўл қурилиш лойиҳасига кўра, бизга тегишли бўлган 4 сотихдан зиёдроқ ер участкамни олиб қўйишди. Қолган 3 сотихи ўзимизга қолдирилган эди. Отам ва марҳума онам туғма кар-соқов ногирон эдилар. Мазкур жараёнларда отам ҳаёт бўлганлари боис шу пайтда мол-мулкимизни баҳоловчи мутасаддилар томонидан отамнинг кар соқовлигидан фойдаланиб, ўта паст нархда баҳолаб (мулкимизнинг ярим нархидан ҳам паст нархида баҳолаб), 2 хўжаликка мўлжалланган 7 хонали уй ва 2 ошхонага 56 миллион сўм маблағ чиқаришди.

Конпенсация пулини олгач, менга собиқ вилоят ҳокими Турдимов оғзаки тартибда "Ер участкасининг лойиҳага тушмай қолган 3 сотихли ер майдонингиз ўзларингизга қолди. Энди бемалол буёғига қурилиш қилаверинглар", деб айтган. Гапидан сўнг, мен компенсация пули ҳисобидан ўзимга қолган 3 сотихли майдонда 177 кв. метрли фундамент тиклаган эдим. Ўзим эса оилам билан шаҳарга ижарага уй топиб чиқиб кетдим.

Муҳтарам президент, собиқ вилоят ҳокимининг оғзаки равишда бизга берган ваъдасини инобатга олмаган янги туман ҳокимияти 2016 йилнинг охирида менга тегишли бўлган 3 сотихли майдонимни ҳам ўзбошимчалик билан пулдорларга сотиб юбориб, мени компенсация пули эвазига кўтарган 177 кв.метрли фундаментимнинг 15 метрини бузиб ташлаб, қолган қисмини фундаментим билан биргаликда қўшиб сотиб юборган.

Очиғи, мазкур жараёнлардаги қонунбузарликлар ортидан норози бўлиб, 2 йилдирки тинимсиз шикоятлар қилиб келишимга қарамай, бирор мутасадди ташкилот томонидан аёвсиз топталган ҳуқуқларимни ҳимояланиши таъминланмади. Ҳаттоки суд ва ижро ҳокимияти ҳам "қарға қарғани кўзини чўқимайди" қабилида иш кўриб, бизни топталган ҳуқуқларимизни янада топташда давом этаётир. На ҳокимлик, на ҳуқуқ-тартиботчилар ва на маҳалла эшитмайди ҳеч бир арзингни. На қонуний тартибда иш кўришади ва на адолатли қарор чиқаришади. Судларда-ку адолатнинг ўзи қолмагани аниқ!

Қайтанга, ИИБчилар томонидан ижро жараёнларида бизга нисбатан куч ишлатилиб, соғлигимизга ҳам жиддий зарар етказилди. Арғун МФЙ раиси томонидан,аҳолини қўллаб-қувватлашнинг ўрнига, "бу ерда яшамайди" қабилидаги сохта маълумотномалар берилган.

Хуллас, 2 йилдирки мазкур адолатсизликларга қарши курашларим ортидан соғлигимни мутлақо йўқотиб бўлдим. Наҳотки мамлакатимизда амалдаги қонунларимизнинг кучи бизнинг топталган ҳуқуқларимизни ҳимоялашга ва ёки қонунбузарларни жазолашга етмаса?

Бугунги кунда оилам билан ҳамон ижарада яшамоқдамиз. Уйимизни қайтариб бермаяпти. Суд ҳам менинг гапларимни иноботга олмаяпти. Нима қилишни билмаяпман.

Сиздан илтимос, юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, қонунан бизга тегишли бўлган мол-мулк ва ер участкасини ўзимизга қайтарилишида ва 2 йилдирки етказилган маънавий-моддий зарар ўрни қопланишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўрайман".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG