Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:06

"Милиция 35 қурувчини ушлаб, 12 соат ҳужжатини текширди"

"Бизлар 35 бола соат эрталабки 9 дан 12 соат давомида Тошкент шаҳар Олмазор тумани 15-сонли Ички ишлар бўлимида ўтирдик. Қурилиш автобусига босиб, олиб келишди. Сабабини билмадик.

Паспортимизни қўлимиздан олиб қўйишди. Отпечатка олишди, тушунтириш хатларини ёздик. Лекин, барибир, ушлаб ўтираверишди. Сабабини сўрасак, ҳозир, дейишди холос. Тушлик қилмадик, кечки овқат ҳам йўқ эди. Кун совуқ эди. Болалар нима қиларини билмай ўтиришди. Болаларнинг ҳаммаси тушкун аҳволда эди.

Қурилиш фирмасидан, катталардан ҳеч ким келмади. 35та болани 12 соатда ушлаб туриб, энди кетаверинглар, деб паспортларни беришди. Бирор боланинг бир сўми ҳам йўқ эди. Милиционерга олиб бориб қўйинглар десак, биз ҳам уйга боришимиз керак, ўзларинг кетаверинглар, дейишди. 4 километр жойга пиёда, совуқда кетаяпмиз".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG