Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:49

ТОШКЕНТ – “Аёл бўлганим учун ИИВ профилактика тизимига ишга қабул қилишмаяпти”


ЧИНОЗ. “Мен – Зуҳра Бобожонова, Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қиламан. Икки боланинг онаси, шу юртнинг жонкуяр фарзандиман. 2017 йилдан бери ички ишлар тизимига ишга кириш учун ҳаракат қилмоқдаман, аммо ноҳақликка дуч келдим. Бу борада президентимизга бир неча марта ариза ёздим. Аммо мактубларим етиб бормаган кўринади. Шу боис давлатимиз раҳбарига “Сиздан Телеграм” минбари орқали дардимни баён қилмоқчиман.

2014 йил Жисмоний тарбия институтини тамомладим. 2017 йил ноябрь ойида ишга кириш мақсадида Тошкент вилояти ИИБ кадрлар бўлимига ҳужжат топширдим. Апрель ва март ойида жисмоний тарбия имтиҳонидан, июнь-июль ойларида эса тиббий кўрикдан ўтдим. Амалдаги тартибга кўра, фуқаролик олий таълим муассаларини тамомлаган номзодлар ИИВ академиясида офицерлик лавозими учун махсус тайёргарликдан ўтади. Мен ҳам ана шу олти ойлик махсус курсга, профилактика ва жиноятчиликка қарши курашиш йўналишига ўқишга топширдим. Имтиҳонлардан юқори балл (98 балл) олдим. Аммо суҳбат куни мен фуқароликни расмийлаштириш йўналишида эканимни айтишди. Ҳолбуки, мен профилактика йўналишига ҳужжат топширгандим. Тўрт кун давомида вилоят кадр бўлимининг (71) 263-74-81 рақамига қўнғироқ қилдим. Аммо телефон ўчиқ. Сўнг Чиноз ИИБ кадр бўлимига бориб вазятни тушунтирдим. Улар хато тўғриланганини айтишди. Аммо мандат куни фамилиям барибир миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналишида, қабул қилинмаганлар рўйхатида чиқди. Агар кадрлар бўлими хато маълумот бермаганида, профилактика йўналишига 15-ўринда кирган бўлар эдим.

Айрим масъул ходимларнинг хатоси билан бир неча йиллик саъй-ҳаракатларим, умиду орзуларим йўққа чиқди. Кейинроқ вилоят ИИБ кадрлар бўлими раҳбари профилактика йўналишига аёллар қабул қилинмаслигини айтди. У ҳолда, нега аввал-бошда профилактика йўналишига ариза ёзганимда бу ҳақда менга маълум қилишмади? Профилактика йўналишига аёл номзодлар қабул қилинмаслиги тўғрисида бирор қонун, фармон ёки бошқа ҳужжат борми? Бу ҳол хотин-қизларнинг камситилиши эмасми?

Мен президентимизга арз қиламан дедим. Аммо улар қўпол муомала қилишди, “Қаерга борсанг, боравер, кимга ёзсанг ёзавер!” деб қўлимга паспортимни қайтариб бердилар.

Ушбу мурожаатим қонун доирасида кўрилиб, вазиятга холис баҳо берилишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 7 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG