Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:02

ТОШКЕНТ – “Миллий банкнинг ҳужжатларни қалбакилаштирган масъуллари жазосиз қолиб кетаверадими?!”


ЯШНОБОД. “Мен – Санжар Ғиёсов, ТИФ Миллий банкининг Тошкент шаҳри Яшнобод тумани филиали мансабдорлари ва масъул ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мактуб йўлламоқдаман. Филиал масъуллари менинг номимдан банкнинг касса кирим-чиқим ҳужжатларини қалбакилаштириб, ноқонуний расмийлаштирганлар. Бу борада 2013 йилдан буён адолат истаб ҳуқуқ идораларига қатнайман. Аммо жиноят аломатлари яққол кўриниб турса-да, мени копток қилиб ўйнатмоқдалар.

Президентимиз мамлакатда адолат ва қонун устуворлиги ўрнатилиши муҳим эканини бот-бот таъкидламоқда. Мутасаддилар эса мен каби ватандошларимизни сарсон қилиб, халқни президент сиёсатига қарши қўймоқдалар.

Мен масъуллардан, хусусан, мамлакат Бош прокуроридан конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқларим ҳимоясида ёрдам сўрайман. Бош прокурор мени қабул қилса, фикрларим ҳақиқат эканини ашёвий далиллар асосида исботлашга тайёрман”.

(Бу хабар Озодликка 10 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG