Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:44

ТОШКЕНТ –“Ҳоким “Mirobod City” қураман, деб обод маҳаллани таг-туги билан қўпормоқчи”


МИРОБОД. “Тошкент шаҳри Миробод тумани “Байналминал” маҳалласидан ёзмоқдамиз. Шаҳар ҳокими халқнинг розилигисиз маҳалламиз ўрнида “Mirobod City” қуриш ҳақида қарор чиқарди. Аммо бу қарордан халқ оёққа турди.

Маҳалламиз тумандаги энг обод маҳаллалардан биридир. Туманда шунча ташландиқ, қаровсиз ерлар туриб, нега айнан бизнинг маҳалла танлангани қоронғи. Наҳотки, давлатимиз бюджети шунчалик тўлиб-тошиб ётган бўлса? Ундан кўра, юзлаб хонадонларга тўланадиган товон пулини ижтимоий ҳаётимизни яхшилашга йўналтирсак, яхши эмасми?

Битта ҳовлини қуриб обод қилиш учун бир инсоннинг 10 йиллаб умри кетади. Маҳалладаги уй эгаларининг асосий қисми ўрта ёшли ва кексалардан иборат. Ўрта ёшлиларимиз шунча йиллик машаққатлардан кейин эндигина уй-жой муаммосидан қутулиб, фарзандларни ўқитиш, уларни ватан хизматига шай қилиб тарбиялаш, қариларимиз эса кексалик гаштини суриш орзусида эди. Энди эса бу дилхираликлар чиқиб турибди!

Худо кўрсатмасин, агар уйлар бузилса, юзлаб хонадон фарзандларининг келажаги ҳам барбод бўлади. Сабаби, фарзандларимиз бу ҳолатдан ўта тушкун кайфиятга тушиб қолган. Адолатсиз қарор мурғак қалбларни синдирмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги қонундан қўрқмаса ҳам, ҳеч бўлмаса худодан қўрқсин! Ахир, ислом эътиқодига кўра, халқнинг қарғиши Аллоҳнинг ҳузурида бепарда қабул қилинади! Халқ қарғаса, жуда-жуда ёмон бўлади!”

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG